Юрак ўртар садоси бор.
Садонинг кўп интизори,
Ҳам шоҳу, ҳам гадоси бор.
Чалса агар, дил торини,
Кўнгил айтсин алёрини
Ҳар кимнинг ўз тақдири бор,
Ҳар ким севсин ўз ёрини.
Ишқ саҳросин кезар бўлсам,
Сен гўзалга кўнгил қўйиб.
Кел, кафтингга сувлар қуйиб,
Ичай ундан тўйиб-тўйиб.
Севги шундай бир шамолки,
Эшик очар ҳеч сўрамай,
Қол, деб зор бўлсанг қарамай,
Баъзан кетар хайрлашмай...